| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
қараб ҳар хил бўлмайди. Испания ва Ямандаги давлатнинг камбағалликка нисбатан қараши бир-биридан фарқли бўлиши мумкин эмас. Чунки уларнинг ҳаммаси ҳам инсон бўлиб, уларнинг муаммолари учун ечим ишлаб чиқилган.
Ислом қайси диёр, қайси авлодда бўлишидан қатъий назар камбағалликка битта эътибор билан қарайди, яъни уни асосий эҳтиёжларини тўла қондира олмаслик, деб ҳисоблайди. Шариат асосий эҳтиёжларни уч нарса билан, яъни озуқа, кийим ва жой билан белгилайди. Оллоҳ Таоло айтади:
«وَعَلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ لا تُكَلَّفُ نَفْسٌ إِلاَّ وُسْعَهَا لا تُضَارَّ وَالِدَةٌ بِوَلَدِهَا وَلا مَوْلُودٌ لَهُ بِوَلَدِهِ وَعَلَى الْوَارِثِ مِثْلُ ذَلِكَ»
– „Оналарни яхшилик билан едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир. Ҳеч кимга тоқатидан ташқари нарса таклиф қилинмайди. Болалари сабабли ота ҳам, она ҳам зарар тортмасин. Меросхўр-ворис зиммасида ҳам худди шундай (бурч) бор“, [2:233]
яна айтади:
«أَسْكِنُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ سَكَنتُمْ مِنْ وُجْدِكُمْ»
– „Уларга (яъни талоқ қилиниб, иддасақлаётган аёлларингизга) ўзлариигиз маскантутган - қудратингиз етган жойдан маскан беринглар“, [65:6]
Ибн Можа Абул-Аҳвасдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
«أَلاَ وَحَقُّهُنَّ عَلَيْكُمْ أَنْ تُحْسِنُوا إِلَيْهِنَّ فِى كِسْوَتِهِنَّ وَطَعَامِهِنَّ»
«Огоҳ бўлингларки, яхшилаб кийинтириб, едиришингиз уларнинг устингиздаги ҳаққидир», деганлар. Шулардан кўриниб турибдики, қондирилмаслик камбағаллик ҳисобланадиган асосий эҳтиёжлар озуқа, кийим ва жойдир. Қолганлари камолий эҳтиёжлар ҳисобланади. Камолий эҳтиёжларини қондиролмаган одам камбағал дейилмайди. Чунки камбағалликнинг исломий маъноси, умматнинг қолоқлашуви ва ҳалокатига сабаб бўладиган ишлардан ҳисобланувчи асосий эҳтиёжларнинг қондирилмаслигдир. Ислом уни, шайтоннинг ваъдаси, деб белгилади. Оллоҳ Таоло айтади:
«الشَّيْطَانُ يَعِدُكُمُ الْفَقْرَ»
– „Шайтон сизларни (агар эҳсон қилсангиз) камбағал бўлиб қолишингизданқўрқитади“. [2:268]
61-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|